1

Инчеон-2014. Ўзбекистон делегацияси ҳисобида медаллар сони 10 тага етди

СПОРТ 25.09.2014, 10:07
Инчеон-2014. Ўзбекистон делегацияси ҳисобида медаллар сони 10 тага етди

24 сентябрь Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида давом этаётган XVII ёзги Осиё ўйинларида совриндорлар сафидан ўрин эгаллаган спортчилар орасидан уч нафар ҳамюртимиз ҳам жой олди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар беради.

Спорт гимнастикаси бўйича таяниб сакраш мусобақаларининг ҳал қилувчи финал баҳсида 14.750 балл жамғарган Оксана Чусовитина делегациямиз ҳисобига кумуш медални келтирди.

Осиё ўйинларининг яна бир кумуш медалга эса конда бажариладиган машқларда Абдулла Азимов 14.866 балл жамғариб сазовор бўлди.

Мусобақаларда делегациямиз ҳисобига еттинчи бронза медалини оғир атлетикачимиз Улуғбек Алимов (-85 кг) келтирди.

24 сентябрь кунги мусобақаларнинг якунларига кўра делегациямиз ҳисобидаги медаллар сони 10 тага етди (3 та кумуш ва 7 та бронза) ва ҳозирда ҳамюртларимиз умумжамоа ҳисобида 17-ўринда боришмоқда. Жадвални эса Хитой делегацияси вакиллари (59 та олтин – 32 та кумуш – 27 та бронза) бошқариб боришмоқда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1