1

Шавкат Мирзиёев Туркманбоши шаҳрига келди

СИЁСАТ 24.08.2018, 09:48
Шавкат Мирзиёев Туркманбоши шаҳрига келди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 24 август куни Туркманбоши шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг веб-сайти хабар берди.

Давлатимиз раҳбарини Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси ўринбосари Э.Оразгелдиев ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Президентимиз бугун Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этади. Саммитда Орол денгизи ҳавзасининг экологик аҳволини яхшилашда Марказий Осиё мамлакатлари ҳамкорлигининг долзарб масалалари кўриб чиқилади.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари Туркманистон Президенти билан учрашув ўтказади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1