1

АҚШнинг Ўзбекистонга тайинланаётган янги элчиси юртимизга қандай миссия билан келмоқчи?

СИЁСАТ 25.08.2018, 08:50
АҚШнинг Ўзбекистонга тайинланаётган янги элчиси юртимизга қандай миссия билан келмоқчи?

Узоқ йиллар давомида АҚШнинг Марказий Осиёга нисбатан сиёсатида муҳим роль ўйнаб келган Даниел Розенблум яқин орада Тошкентда янги элчи сифатида иш бошлаши кутилмоқда. Бу ҳақда "Халқ сўзи" нашри хабар берди.

23 август куни у АҚШ Сенати қошида сўзлаб, ўз мақсадларини тушунтирди. Энди у Сенат тасдиғидан ўтиши керак.

“Бутунлай суверен Ўзбекистон ким билан қандай ҳамкорлик қилишни эркин танлай олиши Америка манфаатлари учун хизмат қилади”, — деди Розенблум қонунчилар олдида сўзлар экан.

Унинг фикрича, эркинлик ва қонун устуворлиги Ўзбекистонни ёрқин келажак томон етакловчи энг муҳим омиллардир.

Республикада Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида кенг қамровли ислоҳотлар бошланган. Уларнинг ижобий натижалар бериши учун АҚШ ўз ҳиссасини қўшиши, Ўзбекистон халқини яқиндан қувватлаши керак, деди дипломат.

Хўш, Розенблум фаолияти давомида нималарга алоҳида эътибор қаратмоқчи? Булар қуйидагилар:

1. Афғонистонда тинчликни таъминлаш, минтақа хавфсизлигини ҳимоя қилиш, халқаро муаммоларга қарши курашда фаоллик кўрсатиш.

2. Ўзбекистонда ислоҳотлар жадаллашиши йўлида ҳаракат қилиш. Ҳозиргига қараганда барча жабҳаларда кўпроқ мадад кўрсатиш.

3. АҚШ хусусий секторини жалб этиб, инвестиция қилиш учун зарур шароит яратилишида кўмаклашиш.

4. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликни тарғиб қилиш. Ижобий ўзгаришларни олқишлаб, камчилик ва муаммоларни конструктив тарзда танқид қилиб, тизим яхшиланишига ҳисса қўшиш.

5. Икки халқни яқинлаштириш — турли алмашинув дастурлари, маданий ва илмий программалар орқали ёшларга имкониятлар яратиш, ҳамжиҳатлик ва ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш.

Розенблум 2014 йилдан бери АҚШнинг Марказий Осиёга нисбатан дипломатиясига бош-қош эди. Унгача Давлат департаментида турли бошқа лавозимларда ҳам минтақа, хусусан Ўзбекистон билан ишлаган.

Касаба уюшмалари ва меҳнат ҳуқуқлари бўйича ҳам тажриба эга, чунки бу йўналишларда ҳам хизмат қилган.

Розенблум АҚШнинг нуфузли Ел ва Жонс Хопкинс университетларини битирган. Огаё штатидан зиёли оиласидан чиққан. Оилали, икки фарзанди бор.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1