АсосийSport

Инчеон-2014. Ўзбекистон терма жамоаси нимчорак финалда тўхтади

Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида ўтказилаётган XVII ёзги Осиё ўйинларида футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси (U-23) нимчорак финалда Саудия Арабистони терма жамоаси билан тўқнаш келди.

Афсуски, терма жамоамиз устунлигида ўтган учрашув саудиялик футболчилар ғалабаси билан якунланди.  Учрашувнинг 17 дақиқасида рақиб футболчиси Раид Ал Гамди гол киритди. 45 дақиқада эса Жамшид Искандаров ҳисобни тенглаштирди. 53-дақиқада терма жамоамиз ҳимоячиси Бобур Йўлдошев ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди.  Ушбу голдан кейин ҳам терма жамоамиз ҳисобни тенглаштиришга муввафақ бўлди. 70 дақиқада “Бунёдкор” ҳужумчиси Воҳид Шодиев ҳисобни 2:2 га етказди. Аммо, яна сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборилди. 90 дақиқада Абдулазиз Ал Биши терма жамоамиз дарвозасига тўп киритди ва ўз жамоасини чорак финалга олиб чиқди.

Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:3 
Голлар: Раид Ал Гамди (17), Жамшид Искандаров (45), Бобур Йўлдошев (53-автогол), Воҳид Шодиев (70), Абдулазиз Ал Биши (90)

    Бошқа янгиликлар