1

Инчеон-2014. Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 18 тага етди

СПОРТ 29.09.2014, 10:29
Инчеон-2014. Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 18 тага етди

Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида ўтказилаётган Осиё ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар яна бир бронза медалга сазовор бўлдилар. 

Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича тўрт кишилик қайиқда 1000 метр масофага эркаклар ўртасида ўтказилган финал мусобақаларида Сергей Борзов, Вячеслав Горн, Алексей Мачалов ва Александр Тропиндан иборат квартетимиз, белгиланган масофани 3:01,819 сонияда босиб ўтиб, навбатдаги бронза медалини делегациямиз ҳисобга келтирдилар. Ушбу мусобақаларда Қозоғистон спортчилари биринчи (2:57,396), Хитой жамоаси эса иккинчи (3:01,374) ўринни банд этди. Бу ҳақда  Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар беради.

Шу тариқа,Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 18 тага (3 та олтин, 4 та кумуш, 11 та бронза) етди ва умумжамоа ҳисобида ҳозирча 14-ўринда бормоқда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1