1

Эмомали Раҳмон бир гуруҳ ўзбекистонлик давлат ва жамоат арбобларини мукофотлади (фото)

СИЁСАТ 30.08.2018, 12:15
Эмомали Раҳмон бир гуруҳ ўзбекистонлик давлат ва жамоат арбобларини мукофотлади (фото)

Бугун, 30 август куни Душанбе шаҳрида Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон Тожикистон Республикасининг Мустақиллик байрами арафасида Ўзбекистоннинг бир гуруҳ давлат арбоблари, илм-фан, таълим ва санъат вакилларини икки давлат халқлари ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси, маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш, маънавий қадрият ва анъаналарни асраб-авайлаш ва бойитиш борасидаги фаол ва самарали фаолияти, мамлакатларимиз орасида ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва кўп томонлама стратегик шерикчиликни ривожлантиришдаги хизматлари учун давлат мукофотларини топширди. Бу ҳақда Тожикистон президенти матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тақдирланганлар махсус рейс билан билан Тожикистонга ташриф буюрдилар. Мукофотларни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон шахсан ўзи топширди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов ҳамда Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов II даражали «Исмоили Сомони» ордени билан тақдирланди.


Шунингдек, Ўзбекистон сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев I даражали «Шараф» ордени, Ички ишлар вазири маслаҳатчиси Зокиржон Алматов, Самарқанд вилояти тожик маданий маркази раиси Воҳидов Абдуваҳоб, Сув хўжалиги вазири маслаҳатчиси Исмоил Жўрабеков, «Овози тожик» газетаси бўлим бошлиғи Тўхтамиш Тўхтаев, Бухоро университети профессори Таваккал Чориев «Дўстлик» ордени билан мукофотланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шерали Жўраев ҳамда Мавлуда Халилова Тожикистон халқ артисти фахрий унвони билан тақдирланганлари ҳақида хабар берган эдик.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1