1

Путин Шавкат Мирзиёевга табрик йўллади

СИЁСАТ 31.08.2018, 10:23
Путин Шавкат Мирзиёевга табрик йўллади

Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевни Мустақиллик куни билан табриклади, деб хабар берди президент матбуот-хизмати.

"Россияда дўст Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёт борасида эришаётган ютуқлар, мамлакатингизнинг халқаро майдондаги нуфузи ортиб бораётгани мамнуният билан эътироф этилмоқда.

Давлатларимиз ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик каби эзгу анъаналарга асосланган муносабатлар юксак даражага кўтарилган. Ишончим комил, биз биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан икки томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини, шунингдек, минтақавий масалалар бўйича конструктив ҳамкорликни бундан буён ҳам фаол ривожлантирамиз. Бу халқларимиз манфаатларига тўлиқ жавоб беради ҳамда Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги интилишларимизга ҳамоҳангдир", - дейилади табрик матнида.

Шунингдек, Путин Мирзиёевга мустаҳкам соғлик ва муваффақият, Ўзбекистоннинг барча фуқароларига бахт-саодат ва фаровонлик тилаган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1