1

Шавкат Мирзиёев 3 сентябр куни Қирғизистонга боради

СИЁСАТ 02.09.2018, 14:37
Шавкат Мирзиёев 3 сентябр куни Қирғизистонга боради

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф уюштиради, деб хабар қилди Ташқи ишлар вазирлиги матбуот-хизмати.

"Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбековнинг таклифига биноан 2018 йил 3 сентябр куни ташриф билан Қирғизистонга боради", - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Ўзбекистон раҳбари Чўлпон-ота шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркийзабон давлатлар ҳамкорлиги кенгашининг саммитида иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, 3 сентябр куни Иссиқ-кўл вилоятининг Чўлпон-ота шаҳрида Туркийзабон давлатлар кенгашининг VI саммити бўлиб ўтади.

Саммитда Қирғизистон раҳбари Сооронбай Жээнбеков, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев, Туркия етакчиси Ражаб Тойииб Эрдўғон иштирок этишлари кутилмоқда.

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, шунингдек, Венгрия бош вазири Виктор Орбан ушбу йиғилишда фахрий меҳмонлар сифатида қатнашадилар.

Маълумот учун: Туркийзабон давлатлар кенгаши - замонавий туркий тилли давлатларни бирлаштириб турувчи халқаро ташкилот ҳисобланади. Бош мақсади - аъзо-давлатлар ўртасида кўптомонлама ҳамкорликни ривожлантиришдан иборат. Туркий кенгаш 2009-йил октябр ойида Озарбайжоннинг Нахчиван шаҳрида ташкил топган. Тузилма таркибига Озарбайжон, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон киради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1