1

International Hotel Tashkent Hilton меҳмонхоналар тизими бошқарувига ўтади

ЖАМИЯТ 06.10.2014, 17:21
International Hotel Tashkent Hilton меҳмонхоналар тизими бошқарувига ўтади

Hilton Халқаро меҳмонхоналар тизими 2015 йилнинг ўрталарида International Hotel Tashkent меҳмонхонасининг бошқарувини ўз қўлига олади. Бу ҳақда Podrobno.uz нашри хабар беради.

Маълумотларга қараганда, меҳмонхонани янги эгасига тақдим этиш билан боғлиқ ишлар давом этмоқда. Айни дамда International Hotel Tashkent меҳмонхонасидаги қулайликлар Hilton меҳмонхоналар тизимига мос равишда бўлишини таъминлаш мақсадида таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган.

Таъмирлаш ишлари олиб борилаётганига қарамай International Hotel Tashkent меҳмонхонаси мамлакатимиздаги ягона “беш юлдузлик” меҳмонхона сифатида аввалгидек юртимиз меҳмонларга хизмат кўрсатишда давом этмоқда.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1