1

Шайхонтоҳур ва Олмазор туманларини бирлаштирувчи кўчага Нурафшон деб ном берилди

ЖАМИЯТ 06.10.2014, 17:34
Шайхонтоҳур ва Олмазор туманларини бирлаштирувчи кўчага Нурафшон деб ном берилди

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши сентябрь ойи охиридаги мажлисида икки янги кўча, бир майдон ва бир қатор тор- ҳамда берккўчаларнинг номларини тасдиқлади. Бу ҳақда Газета.uz нашри хабар беради.

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур ва Олмазор туманларини боғловчи ва Мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилган янги айланма йўл (лойиҳадаги Г-50 кўчаси) Нурафшон номини олди.

Мирзо Улуғбек туманидаги бошқа бир янги кўчага, жойдаги даҳа ва маҳалла номи билан уйғун тарзда Ҳумоюн номи берилди. Депутатлар қарорига асосан, Шайхонтоҳур туманидаги собиқ «Ганга» савдо мажмуаси олдидаги майдон эса Гулзор деб номланган.

Учтепа туманидани саккизта янги кўчага Изза 13-20-торкўчалари номи берилган, янги берккўча эса Изза берккўчаси деб аталган.Сергели туманидаги еттита янги кўча эса Лутфкор 4-10-тор кўчалари, Мирзо Улуғбек туманидаги еттита янги кўча Ҳумоюн 1-7-тор кўчалари, худди шу тумандаги янги олти кўча эса Неъмат 1-6-тор кўчалари деб аталган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1