1

Ислом Каримов Андижонда янги қурилган Истиқлол кўчасида бўлди

ЖАМИЯТ 07.10.2014, 12:50
Ислом Каримов Андижонда янги қурилган Истиқлол кўчасида бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 6 октябрь куни Андижон вилоятига амалга оширган ташрифи чоғида вилоят маъмурий марказидаги бунёдкорлик билан ишлари билан яқиндан танишди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги расмий сайти хабар беради.

Шу билан бирга, Президент Андижон шаҳридаги янги қурилган Истиқлол кўчаси ва бу ерда қад ростлаган замонавий бинолар билан танишди. Амалга оширилган қурилиш ва реконструкция ишлари натижасида кўча сўлим сайилгоҳга айланган. Замонавий савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, фаввора ва ўриндиқлар бунёд этилиб, аҳолининг ҳордиқ чиқариши учун кенг қулайлик яратилган.

“Ўзбекистон Президенти кўча қиёфасини янада яхшилаш, биноларга безак беришда ранглар мутаносиблигини  таъминлаш, йўл бўйларини ободонлаштириш бўйича зарур кўрсатмалар берди”, – деб ёзади ЎзА.

Шунигдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Андижон вилоятига ташрифи чоғида, “Далварзин” маҳалласидаги янги уй соҳибларидан бири – Отабек Қобулов хонадонида бўлиб,  бу ерда яратилган қулайликлар билан танишди, хонадон соҳибларининг ҳаёти, орзу-истаклари билан қизиқди.

“Далварзин” маҳалласида ҳам деҳқон бозори, савдо мажмуаси, новвойхона, стадион, болалар майдончаси ва дам олиш жойлари қурилган. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1