1

Ҳамюртимиз Рустам Қосимжонов Гран-Прининг 5-турида ўйнади

СПОРТ 07.10.2014, 19:52
Ҳамюртимиз Рустам Қосимжонов Гран-Прининг 5-турида ўйнади

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида шахмат бўйича нуфузли ФИДЕ Гран-Приси давом этмоқда. Бугун, 7 октябрь куни гроссмейстерлар 5-тур партияларида ўзаро муносабатларига ойдинлик киритилади, дея хабар беради olamsport.com нашри.

Турнирда иштирок этаётган ҳамюртимиз Рустам Қосимжонов бугун россиялик Сергей Карьякин билан хисоб-китоб қилади. Ҳар икки гроссмейстер бугунги ўйин олдидан 2 очкога эга бўлиб турибди.

Бугун ўтказиладиган 5-тур жуфтликлари

Ражабов – Каруана, Гельфанд – Томашевский, Накамура – Домингес, Свидлер – Андрейкин, Карякин – ҚОСИМЖОНОВ, Мамадияров – Гришук.

5-тур олдидан турнир жадвалидаги ҳолат: 1-2. Каруана, Гельфанд - 3; 3-4. Накамура, Свидлер – 2,5; 5-8. Карякин, ҚОСИМЖОНОВ, Ражабов, Томашевский – 2; 9-10. Гришук, Домингес – 1,5; 11-12. Мамадияров, Андрейкин – 1.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1