1

Ташқи ишлар вазирлигида Россия элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

ЖАМИЯТ 07.10.2014, 20:03
Ташқи ишлар вазирлигида Россия элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

2014 йилнинг 6 октябрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Россия Федерациясининг Фавқулодда ва Мухтор элчиси Владимир Тюрденев билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар беради.

Учрашув чоғида томонлар турли даражада бўлиб ўтадиган Ўзбекистон-Россия мулоқотларининг жадвали ва кун тартиби, шунингдек, ҳамкорликнинг бошқа амалий масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Шу билан бирга икки томонлама муносабатларнинг шартномавий-ҳуқуқий негизини кенгайтириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1