1

Ўзбекистонда Toyoko-inn бюджетли япон меҳмонхоналари тизими пайдо бўлади

ЖАМИЯТ 08.10.2014, 12:18
Ўзбекистонда Toyoko-inn бюджетли япон меҳмонхоналари тизими пайдо бўлади

“Ўзбектуризм” Миллий компанияси Ўзбекистонда Toyoko-inn бюджетли япон меҳмонхоналари тизимини барпо этиш бўйича келишув ишларини амалга оширмоқда. Бу ҳақда Podrobno.uz нашри хабар беради.

“Сайёҳлик мавсумида инфраструктура ва айниқса меҳмонхоналар зиммасига катта вазифа юклатилади. Базъи ҳолатларда сайёҳлар учун хоналар етишмовчилиги холати ҳам кузатилмоқда. Шу сабабли ҳам Ўзбекистон меҳмонхоналар тизимига чет эл инвистицияларини жалб қилишга интилмоқда. Шу сабабли, “Ўзбектуризм” бир қатор чет эл меҳмонхона тизимлари вакиллари билан музокаралар олиб бормоқда. Улар қаторида Toyoko-inn бизнес-меҳмонхоналар тизими билан ҳам музокаралар амалга оширилмоқда” дейилади хабарда.

Маълумотларга кўра, японияликлар Ўзбекистонда бюджет меҳмонхоналарини яартиш истагида. Барча меҳмонхоналар бир хилдаги услубда бўлади.

Айтиб ўтиш жоизки, ушбу меҳмонхона тизими ўзининг кадрлар сиёсати тизими билан ҳам машхур. Toyoko-inn меҳмонхонасида фақат аёллар фаолият кўрсатади, меҳмонхона бошқарувчилари эса оилали бўлишлари шарт. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1