1

ПараОсиё ўйинларида 27 спортчимиз иштирок этади

СПОРТ 09.10.2014, 13:40
ПараОсиё ўйинларида 27 спортчимиз иштирок этади

2014 йилнинг 18-24 октябрь кунлари Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида жисмоний имконияти чекланган спортчилар ўртасида ПараОсиё ўйинлари ўтказилади. Ушбу мусобақаларда спортнинг дзюдо, енгил атлетика, сузиш ва ўқ отиш бўйича Ватанимиз шарафини 27 нафар спортчимиз ҳимоя қиладилар. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар беради.

8 октябрь куни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида Инчеон шаҳрига йўл оладиган делегация аъзоларини кузатиш маросими бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон делегацияси аъзолари 12-октябрь куни Инчеон шаҳрига йўл оладилар. 14-октябрь куни маҳаллий вақт билан соат 16:00да (Тошкент вақти билан соат 12:00да) атлетлар шаҳарчасида Давлатимиз байроғини кўтарилишга бағишланган тадбир бўлиб ўтади. 

ПараОсиё ўйинларининг тантанали очилиш маросими эса 18-октябрь куни ўтказилади. Мазкур ПараОсиё ўйинларида 2016 йили Рио-де-Жанейро шаҳри (Бразилия)да ўтказиладиган Паралимпия ўйинларининг лицензиялари ўйналади. 

Эслатиб ўтамиз,  2010 йили Гуанчжоу (Хитой)да бўлиб ўтган ПараОсиё ўйинларида 21 нафар спортчимиз иштирок этиб, 1 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалига сазовор бўлишганди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1