1

Олмазор тумани кўчаларидаги светофорлар 2 соат давомида ишламади

ЖАМИЯТ 09.10.2014, 15:19
Олмазор тумани кўчаларидаги светофорлар 2 соат давомида ишламади

Бугун, 9 октябрь куни пойтахтнинг Олмазор туманидаги кичик халқа йўлида маҳаллий вақт билан соат 10:00 ларда электр энергиясининг ўчирилганлиги сабабли, бир қанча светофорлар ишламади, дея хабар беради uz24.uz нашри.

Бу ҳолат автомобиллар ўртасида тирбандликни юзага келтирган. Маълумотларга кўра, Шайхонтохур туманидаги баъзи жойларда ҳам светофорлар ишламай қолган.

Олмазор тумани электр станцияси берган маълумотларга кўра, икки соат ичида электр токи билан боғлиқ муаммо бартараф этилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1