“Говерла” клуби ҳужумчиси Максим Шацких “Заря” жамоасига қарши ўйинда ўрнатган рекорди борасида ўз фикрларини билдириб ўтди. Хабарингиз бор, Шацких 124та гол билан Украина чемпионати тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди.
“Киритган голим жамоага ғалаба тақдим этмаганидан афсусдаман. Очиғини айтсам, турли рекордлар ҳақида кўп ҳам ўйлаб, бошимни қотирмайман. Сўнгги пайтларда бу ҳақида журналистлар кўп савол беришаётганди.
Ҳаттоки, ҳакмлар ҳам рекорд голни қачон киритишимни сўрашга тушишганди. Мен эса уларга: “Хотиржам бўлинглар, вақти келиб ўша голни киритаман”, - деб жавоб бериб келаётгандим. Эндиликда янада олдинга қараб интиламан”, - дейди Шацких.
Манба: www.sport-express.ru