Абдулазиз Комилов АҚШ делегацияси билан учрашди

СИЁСАТ 19.09.2018, 15:50
Абдулазиз Комилов АҚШ делегацияси билан учрашди

Бугун, 19 сентябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШнинг Миссисипи штати Миллий гвардияси қўмондони генерал Женсон Бойлес бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Делегация таркибида АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг Миссисипи штатидан аъзоси, штат Миллий гвардияси генерали Трент Келли ҳам мамлакатимизга келган.

ТИВда бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон-АҚШ алоқаларининг мустаҳкамланиши доирасида Ўзбекистон ва Миссисипи штати ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашнинг баъзи масалалари муҳокама қилинди.

Генерал Женсон Бойлес Тошкентда бўлиб ўтган учрашувлар тўғрисида сўзлар экан, улар Миссисипи штати Миллий гвардияси ва Ўзбекистоннинг тегишли тузилмалари ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболлари юзасидан фикр алмашиш имконини берганлигини қайд этди.

Музокараларда Ўзбекистон-АҚШ мулоқотидаги ижобий ўзгаришни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, унга кўп қиррали ва узоқ муддатли тус беришдан томонлар манфаатдорлиги таъкидланди.

Учрашувда миссиясини якунлаётган АҚШ элчиси Памела Спратлен ҳам иштирок этди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1