1

Самарқандда турмуш ўртоғининг устига қайноқ сув сепиб юборди

ЖИНОЯТ 19.09.2018, 16:38
Самарқандда турмуш ўртоғининг устига қайноқ сув сепиб юборди

Самарқанд вилояти Нарпай туманидаги “Оқтош” маҳалласида яшовчи С.М. исмли аёл уйдаги оилавий жанжал оқибатида турмуш ўртоғи Н.М.нинг устига қайноқ сув сепиб юборган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси маълум қилишича, Н.М. куйиш жароҳати билан касалхонага ётқизилган. Ҳозирда аёл қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1