1

AFC U-19. Ўзбекистон-БАА 2:2

СПОРТ 13.10.2014, 09:52
AFC U-19. Ўзбекистон-БАА 2:2

Мьянма давлатининг Янгон шаҳрида 19 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг ўйинлари давом этмоқда.

Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси бугун БАА футболчиларига қарши майдонга тушди. Қизиқарли кечган ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилди.

Аввалига рақиб футболчилари 24-дақиқада стандарт вазиятда ҳисобни очишди. Гол муаллифи Абдулла Ғаним. Киритилган голдан сўнг ўзбекистонлик футболчилар ҳам олдинга ташланишди ва тинимсиз ҳужумларни уюштириб туришди. Мана шундай хатти-ҳаракатларнинг бири гол билан якунланди. 43-дақиқада Шомуродов чиройли тарзда жавоб голини БАА даврвозасига йўллади.

Иккинчи бўлимда ҳам Ўзбекистон кичик устунлик билан ўйинни бошлади. Тиниб-тинчимас Забиҳулло Ўринбоев 55-дақиқада боши билан Муҳаммад Алфалаҳ дарвозасини ишғол қилди ва жамоасини олдинга олиб чиқди.

БАА термаси ҳарчанд ҳисобни тенглаштириш учун уринишмасин, Дилшод Ҳамроев дарвоза хавфсизлигини сақлаб қола олди. Аслида, ўйин тақдири Ўринбоевнинг яна бир аниқ зарбаси билан ҳал бўлиши мумкин эди, аммо ҳужумчимизнинг сўнгги зарбаси бироз ноаниқ кетди.

Қўшиб берилган дақиқаларда БАА футболчилари ҳисобни тенглаштира олишди. Аҳмад Ал Ҳашми яна бир вазиятни гол билан якунлади.

Шу тариқа Ўзбекистон муҳим ғалабани қўлдан чиқарди ва плей-офф масаласини кейинги турга қолдирди.

Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати
БАА - Ўзбекистон 2:2
Гол: Абдулла Ғаним (24), Аҳмад Ал Ҳашми (90+3) - Э.Шомуродов (43), З.Ўринбоев (55)
Ўзбекистон: Дилшод Ҳамроев, Иброҳим Абдуллаев, Акрамжон Комилов, Жавоҳир Соҳибов, Элдор Шомуродов, Отабек Шукуров, Фирдавс Абдусалимов, Достон Ҳамдамов, Забиҳилло Ўринбоев, Достон Турсунов, Хуршид Ғиёсов.
БАА: Муҳаммад Алфалаҳ, Аҳмад Рашид, Абдулла Ғаним, Али Салмин, Муҳаммад Абдулбосит, Холид Абдулраҳим, Халфан Муборак, Аҳмад Рабиа, Абдулла Ҳассан, Саййид Жассим, Марван Али.

Манба: www.uff.uz  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1