Эбола вируси ҳақида ҳар ким билиши лозим бўлган маълумотлар

САЛОМАТЛИК 13.10.2014, 14:55
Эбола вируси ҳақида ҳар ким билиши лозим бўлган маълумотлар

Келиб чиқиши

Эбола вируси ҳавфли юқумли касалликдир. 25 дан 90 фоизгача ўлим билан якунланади. 2014 йилнинг март ойида тарқалган касаллик туфайли айни дамгача 4000 дан ошиқ киши вафот этган. Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти ушбу эбола вирусини жаҳон аҳамиятига молик ҳавфли касаллик сифатида тан олган. Эбола вируси бавосил вирусини келтириб чиқаради. Дастлаб у 1975 йили Африкада пайдо бўлган. Вирус Эбола дарёси ёнида топилганлиги сабабли ҳам унга Эбола номи берилган.

Касалликнинг юқиши

Табиатда Эбола вирусининг ташувчилари Pteropodidae оиласига мансуб ўтхўр кўршапалаклар саналади.

Шунингдек, Эбола вируси билан касалланган беморлар билан доимий алоқада бўлиш, терининг шиллиқ қавати, тери қисмининг зарарланиши ва уларга касалланган инсон организмидаги қон ёки бирор суюқликнинг тушиши кабилар ҳам Эбола вирусини юқишига сабаб бўлиши мумкин.

Яширин даври

Касалликнинг инкубацион даври 2 кундан 21 кунгача давом этади. У кучли бош оғриғи, томоқ оғриғи, суяк ва мушаклардаги оғриқ ва ҳолсизланиш билан бошланади.

Белгилари ва ривожланиши

Ушбу оғриқлардан сўнг қайт қилиш, ич кетиши, тошма тошиши, буйрак ва жигар ишининг бузилиши, ташқи ва ички қон кетишлар кузатила бошлайди.

Лаборотория ташхис натижалари қондаги оқсил ва тромбоцитларнинг камайиб, буйрак ферментларининг ошиб кетганини кўрсатади.

Даволаш

Беморга Эбола ташхиси қўйилганидан сўнг, унга касалликка қарши вакцина қилиниши, атрофдагилардан алоҳида ҳонада сақланиши, домий назоратда бўлиши шарт.

Касалланган кишилар билан жисмоний мулоқот қилиш мумкин эмас, бу хавфли! Беморларни парваришлар вақтида ҳам резина қўлқоп кийилиши ва маҳсус гигиеник кийим кийилиши, парваришдан сўнг қўлларни маҳсус қоидага кўра ювиш талаб этилади.

Шу билан бирга ҳар бир фуқаро гигиена қоидаларига амал қилиш ва касаллик ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлиши лозим.

Ҳайвонлар билан резина қўлқоп ёки бошқа бирор воситадан фойдаланган ҳолда муносабатга бўлиш лозим.

Эболага қарши вакцина борми?

Эбола вирусига қарши даво чораси мавжуд эмас. Шу кунгача АҚШда ишлаб чиқарилган Zmapp номли дори воситаси беморларда қўллаб кўрилган. Бироқ ушбу дори воситаси ҳам вирус билан касалланган беморларнинг ҳаётини сақлаб қола олмади. Айни дамда лабораторияларда бир қатор дори воситаларини синаш ишлари олиб борилаяпти. Уларнинг бирортаси хали ҳам сертификат ололганича йўқ.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1