1

Тошкентда қидирувда бўлган хавфли жиноятчи ушланди

ЖИНОЯТ 28.09.2018, 09:45
Тошкентда қидирувда бўлган хавфли жиноятчи ушланди

27 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида соат 15:30 лар атрофида қидирувда бўлган хавфли жиноятчи Шоҳрух Жўраев қариндошларининг уйидан топилган. Бу вақтда у каравот тагида яшириниб ётган бўлган. Қўлга олиш вақтида у қаршилик кўрсатган, деб хабар берди Тошкент ИИББ.

Нашрларда тарқатилган хабарларга кўра, Ш.Жўраев 11 август куни шериклари билан бирга ундан 500 минг сўм қарзи бўлган бир фуқарони уриб-дўппослаб, машинасини пачоқ қилган. Милиция бу воқеадан видеоёзув орқали хабар топган.

Аввалроқ унинг ўзидан бошқа барча шериклари ушлангани айтилганди.

ИИББ гуруҳнинг яна бир аъзоси — 1989 йилда туғилган Баҳодир Бахтиёрович Йўлдошев ҳам қидирилаётганини маълум қилади.

"Ҳурматли шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари! Агар сизга гумондорнинг қаердалиги маълум бўлса, қуйидаги телефон рақамлари орқали маълум қилишларингизни илтимос қиламиз:

102, 272-98-39, 231-95-13, (98) 362-51-14.

ИИББ қўнғироқ қилган шахснинг кимлигини сир сақланишини тўлиқ кафолатлайди", - дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1