1

"Ўрикзор" бозори ёнида қолдирилган автомашинадан катта миқдордаги пулни ўғирлаган шахс ушланди

ЖИНОЯТ 28.09.2018, 16:18
"Ўрикзор" бозори ёнида қолдирилган автомашинадан катта миқдордаги пулни ўғирлаган шахс ушланди

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида ўғирлик содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

Маълум бўлишича, шу йил 18 сентябрь куни номаълум шахс “Ўрикзор” бозори олдида қаровсиз қолдирилган Ш.Ў. исмли аёлга тегишли “Малибу” русумли автомашинанинг орқа эшиги ойнасини синдириш йўли билан очиб, салонидаги сумкаси ичидан 4 млн. сўм пули ва 6 800 АҚШ долларини ўғирлаб кетган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Тошкент вилоятининг Зангиота туманида яшовчи Т.А. содир этганлиги аниқланиб ушланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1