1

Ким чемпион бўлади?

СПОРТ 13.10.2014, 17:35
Ким чемпион бўлади?

Боку шаҳрида бўлиб ўтаётган ФИДЕ Гран-присида тўққизинчи турдан кейин турнирдаги вазият анча чигаллашди. Ким ғолиб чиқишини олдиндан айтиш мушкул ишга айланди. Биринчи ўринда бирданига олти нафар шахматчи турибди.

Булар - Б.Гельфанд, Ф.Каруана, С.Карякин, Х.Накамура, Т.Раджабов ва П.Свидлерлардир. Уларнинг ҳар бирида 5 очко мавжуд. Ҳамюртимиз Рустам Қосимжонов эса 9-турдаги мағлубиятига қарамасдан улардан ярим очко ортда бормоқда.

Мусобақа якунигача икки тур қолди, аммо ғолиб номи ҳалиям ноаниқ қолмоқда. Бу кетишда бўлса, биринчи ўринни бир неча шахматчи қўлга киритиши мумкин.

Ҳиндистонда давом этаётган 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида охирги партиядан кейин ҳамюртларимиз вазиятни анча яхшилаб олишди. Шамсуддин Воҳидов илк мағлубиятдан кейин кетма-кет уч партияни ютиб олди, аммо афсуски, у еттинчи турда яна мағлубият аламини тотди. Айни пайтда унинг ҳисобида 3.5 очко бор. Сарвиноз Қурбонбоевага эса охирги икки турда иккита ғалабага эришди.

Шундай бўлса ҳам ёшларимизда вазиятни ўнглаш учун имконият бор, чунки ҳали олдинда яна бешта тур бор.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1