1

Наманганда ҳоким ўринбосари пора билан қўлга олинди (видео)

ЖИНОЯТ 29.09.2018, 13:14
Наманганда ҳоким ўринбосари пора билан қўлга олинди (видео)

Наманган вилоятининг Чуст туманида яшовчи фуқаро боғдорчилик фермер хўжалиги ташкил этиш учун 5,3 гектар ер майдони олиш мақсадида туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Шарофиддин Юсупжоновга мурожаат қилади.

Ҳоким ўринбосари ер майдонини олиш эвазига фуқародан 2000 АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилган. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканалидаги лавҳада хабар берилди.

Давлат хавфсизлик хизмати Наманган вилоят бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир натижасида ҳоким ўринбосари Шарофиддин Юсупжонов келишилган 2 минг АҚШ долларидан 1800 долларни олаётган вақтида ушланди.

Ҳозир мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1