АсосийSport

Эктор Купер октябрь ойидаги йиғинга чақирилган футболчилар рўйхатини эълон қилди

'Эктор Купер октябрь ойидаги йиғинга чақирилган футболчилар рўйхатини эълон қилди'ning rasmi

Ўзбекистон миллий терма жамоаси шу йилнинг 6-17 октябрь кунлари Тошкентда навбатдаги йиғинни ўтказади. Мазкур йиғин доирасида иккита ўртоқлик ўйини ўтказиш ҳам режалаштирилган. Бу ҳақида ЎФА хабар бермоқда.

Жумладан, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 13 октябрь куни Корея Халқ Демократик Республикаси ва 16 октябрь куни Қатар миллий терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Миллий терма жамоамиз бош мураббийи Эктор Купер мазкур йиғинга қуйидаги футболчиларни чақирган:

Дарвозабонлар

Игнатий Нестеров (“Локомотив”)

Элдор Суюнов (“Пахтакор”)

Ботирали Эргашев (“Навбаҳор”)

Ўткир Юсупов (“Қўқон-1912”)

Ҳимоячилар:

Егор Кримец (“Пахтакор”)

Анзур Исмоилов (“Локомотив”)

Шерзод Аъзамов (“Пахтакор”)

Достон Турсунов (“Нефтчи”)

Олег Зотеев (“Локомотив”)

Владимир Козак (“Пахтакор”)

Акмал Шораҳмедов (“Пахтакор”)

Даврон Ҳошимов (“Навбаҳор”)

Ярим ҳимоячилар:

Одил Ҳамробеков (“Насаф”)

Азиз Ҳайдаров (“Бунёдкор”)

Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”)

Жавоҳир Сидиқов (“Қўқон-1912”)

Икром Алибоев (“Локомотив”)

Одил Аҳмедов (“Шанхай СИПГ”, Хитой)

Элдор Шомуродов (“Ростов”, Россия)

Отабек Шукуров (“Шаржа”, БАА)

Достон Ҳамдамов (“Анжи”, Россия)

Ҳужумчилар:

Иван Нагаев (“Қизилқум”)

Марат Бикмаев (“Локомотив”)

Ҳусниддин Ғофуров (“Локомотив”)

Мазкур йиғинга Россиянинг “Крилья Советов” жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов ҳам чақирилганди. Аммо жароҳати сабабли Денисов йиғинда иштирок эта олмайдиган бўлди.

    Бошқа янгиликлар