1

Пахтаободлик жиноятчм Москвада қўлга олинди

ЖИНОЯТ 03.10.2018, 16:27
Пахтаободлик жиноятчм Москвада қўлга олинди

Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлими томонидан қидирувда бўлган жиноятчи Россия Федерациясининг Москва шаҳрида қўлга олинди. Бу ҳақда бўлим бошлиғи М. Раҳмонов хабар қилмоқда, деб ёзмоқда "Андижоннома" газетаси.

Пахтаобод тумани худудида ўзига олдиндан таниш бўлган Т.С.га соф оғирлиги 8,57 грамм бўлган “гашиш” гиёхвандлик моддасини 140 минг сўм пул эвазига сотиб ўтказиб, воқеа жойида ушланган, бироқ тергов органларидан номаълум томонга қочиб яширинганлиги учун Жиноят ишлари бўйича Пахтаобод тумани судининг 2011 йил 9 февралдаги ҳукмига асосан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 273-моддаси, 5-қисми билан айбдор деб топилиб, қидирув эълон қилинган 1972 йилда туғилган, Пахтаобод туманида яшовчи Г.А 2018 йил август ойида Россия Федерациясининг Москва шаҳрида Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ушланнди.

Айбланувчи Ўзбекистон Республикасига олиб келиниб, унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чоралари қўлланилиб, ушбу жиноят иши кўриб чиқиш учун Жиноят ишлари бўйича суд муҳокамасига юборилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1