Ўзбекистон-Туркманистон чегарасида қарийб 6 килограмм герион ушлаб қолинди

ЖАМИЯТ 14.10.2014, 10:54
Ўзбекистон-Туркманистон чегарасида қарийб 6 килограмм герион ушлаб қолинди

Ўзбекистон чегарачилари Туркманистондан олиб киришга ҳаракат қилинган 6 килограммга яқин героинни ушлаб қолишди.

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати Давлат чегараларини қўриқлаш қўмитаси матбуот хизматидан маълум қилишларича, «Олот-темирйўл» ўтказиш пунктида юк вагони остидан 5,7 килограммдан ортиқ герион моддаси топилган.

Маълум бўлишича, ушбу модда Туркманистондан келаётган юк вагони остида, жуфт ғилдираклар орасидаги махсус яширин жойга жойлаштирилган бўлган.

Афғонистондан Россияга ва у орқали Европа давлатларига гиёҳванд моддаларни етказиб бериш бўйича жаҳондаги энг йирик наркотрафик – «Шимолий йўл» Ўзбекистон ҳудудидан ҳам ўтади.

Ушбу «йўл» орқали ҳар йили 100 тоннагача кучли таъсир қилувчи гиёҳванд моддалар Россия ва Европа давлатларига етказиб берилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1