1

Тошкент туманларида профилактика мақсадида электр таъминоти вақтинча узилди

ЖАМИЯТ 14.10.2014, 12:27
Тошкент туманларида профилактика мақсадида электр таъминоти вақтинча узилди

Тошкент шаҳрида 9 октябрь куни маълум бир кетма-кетликда шаҳарнинг ҳар бир тумани электр энергияси таъминотидан узилди, дея хабар бермоқда UZ24.

Шаҳар электр таъминоти хизматидан UZ24’га маълум қилишларича, туманлар профилактика мақсадида электр таъминотидан вақтинча узилган.

Қайд этишларича, хизмат шу йўл билан трансформаторларнинг ортиқча юклама билан ишлаши натижасида электрстанцияларда юзага келиши мумкин бўлган авариявий ҳолатлар олди олинмоқда.

Бироқ, туманларнинг электр таъминотидан вақтинча узилиши натижасида маълум бир муаммолар ҳам юзага келди.

Хусусан, Тошкент ҳалқа автомобиль йўлининг Олмазор туманидан ўтган қисмида светофорларнинг ишламай қолиши натижасида, йирик тирбандликлар юзага келган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1