Жорий йилнинг 9-12 октябр кунлари Финландиянинг Эспоо шаҳрида фигурали учиш бўйича Finlandia Trophy-2014 мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақа эркаклар ва аёллар ўртасида яккалик учиш ва музда рақс, шунингдек жамоалар ўртасида синхрон фигурали учиш кўринишида бўлиб ўтди.
Эркаклар ўртасида яккалик баҳсларида ўзбекистонлик Мише Ге қатнашди. Умумий ҳисобда у 203.51 балл тўлаб, 4-ўринни эгаллади.
Миша Ге 2011 йилдан буён халқаро мусобақаларда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. 2013 йилги жаҳон чемпионатида 16-ўринни эгаллаган бўлса, 2014 йилги Олимпия ўйинларида 17-ўринга муносиб кўрилган эди.