1

Ўзбекистонда Россиянинг РБК-бизнес канали трансляцияси тўхтатилди

ЖАМИЯТ 15.10.2014, 16:42
Ўзбекистонда Россиянинг РБК-бизнес канали трансляцияси тўхтатилди

Ўзбекистонда РБК-бизнес, иқтисодиёт ҳақидаги канали аналогли телевидениенинг абонент пакетидан олиб ташланди, дея хабар беради Подробно.уз сайти.

Ушбу маълумот аналогли ва рақамли телевидениелар билан ҳамкорлик қилувчи бир қатор компаниялар томонидан ҳам тасдиқланган. “Турон Телеком” провайдери оператори бу профилактик ҳолат эканини ва бу ҳолат вақтинчалик эканини айтиб ўтган. “Ҳамкор ТВ” студияси ҳам айни фикрларни тасдиқлаган ҳолда, бу бутун Республика бўйлаб кузатилаётганини айтган. Бироқ, РБК каналининг қайта транслация қилиниши ва  бу қачон амалга оширилиши билан боғлиқ саволга “бу кабель телевидениеси студияларига боғлиқ эмас” деган жавоб олинган.

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Ўзбекистонда “Домашний”, ТНТ ва РенТВ каби каналлар ҳам олиб ташланганди.

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, РБК телеканали Россиядаги ягона федерал бизнес телеканали саналади. У бир кунда 24 соат, ҳафтада 7 кун давомида узлуксиз эфирга узатилади. Бир ойлик ўртача аудиторияси 25 миллион кишини ташкил этади. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1