Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Абдусалом Азизов Россия Федерацияси мудофаа вазири, армия генерали Сергей Шойгу бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Айни вақтда икки мамлакат мудофаа идораларининг раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилмоқда. Йиғилиш давомида бир қатор масалалар муҳокама қилиниши режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 11 октябрь куни Ўзбекистон мудофаавазири Озарбайжон, Арманистон ва Беларус республикаларининг вазирлар билан учрашган эди.






