1

Сурхондарёда уддабурон «тадбиркорлар» аниқланди

ЖАМИЯТ 13.10.2018, 23:24
Сурхондарёда уддабурон «тадбиркорлар» аниқланди

Сурхондарё вилоят давлат солиқ бошқармасининг солиқ соҳасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими ва ҳудудий давлат солиқ инспекциялари ходимлари томонидан октябрь ойининг биринчи ўн кунлигида назорат тадбирлари ўтказилди.

Солиқ соҳасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими бошлиғи А.Каримовнинг маълум қилишича, тадбирлар давомида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган 17 нафар жисмоний шахсларнинг 79 млн. 214 минг сўмлик товар моддий бойликлари далилий ашё сифатида вақтинча олиб қўйилган.

Жумладан, Шўрчи туманидаги Шакаркўл масъулияти чекланган жамияти савдо дўконида ўтказилган назорат тадбирида Ж.Т. ҳеч қандай ҳужжатларсиз фаолият юритиб, 41 млн. 970 минг сўмлик ноозиқ-овқат маҳсулотларини савдога қўйганлиги аниқланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1