1

Ўзбекистонда 2018 йилда қайси касалликлардан кўпроқ одам вафот этган?

ЖАМИЯТ 14.10.2018, 14:51
Ўзбекистонда 2018 йилда қайси касалликлардан кўпроқ одам вафот этган?

Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, 2018 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда 112,6 мингта ўлим қайд этилган.

Мос равишда 1000 аҳолига нисбатан ўлим коэффициенти 4,6 промиллени ташкил этди, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 0,2 промиллега камайди (2017 йилнинг январь-сентябрь ойларида 4,8 промилле бўлган).

2018 йилнинг январь-сентябрь ойларида қайд этилган:
60,7%и - қон айланиш тизими касалликларидан,
9,5%и - ўсимталардан,
6,3%и - бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан,
5,5%и - овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан,
4,1%и - нафас олиш аъзолари касалликларидан,
1,5%и - юқумли ва паразитар касалликлардан,
12,4%и - бошқа касалликлардан вафот этган.
Рўйхатга олинган 1 ёшгача вафот этган болалар сони 5,6 минг нафарни ташкил этади. Улар:
60,8%и - перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлардан,
16,6%и - нафас олиш аъзолари касалликларидан,
11,7%и - туғма аномалиялардан,
2,2%и - бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан,
2,2%и - юқумли ва паразитар касалликлардан,
0,8%и - овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан,
5,7%и - бошқа касалликлардан вафот этган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1