1

Ота ўз фарзандларини жиноятига шерик қилди

ЖИНОЯТ 14.10.2018, 14:59
Ота ўз фарзандларини жиноятига шерик қилди

Қашқадарё вилоятининг Муборак туманида шу йил 6 октябрь куни «Кўҳна шаҳар» МФЙда яшовчи Ў.Қ. ИИБга ариза билан мурожаат қилди.

У шу йил 28 сентябрь кунидан 5 октябрь кунигача бўлган вақт оралиғида номаълум шахслар «Руслан чорвадор инвест» фермер хўжалиги дала майдонидан 5 бош қорамолни ўғирлаб кетганликларини маълум қилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни «Ўзбекистон» МФЙда яшовчи Р.Ш. ва унинг бирга яшовчи ўғиллари О.Ш. ҳамда А.Ш.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1