Тошкент вилоятининг янги прокурори ҳам маълум бўлди, деб хабар бермоқда «Kun.uz». Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси бош прокурори ўринбосари Салом Исматович Самадов вилоят прокурори этиб тайинланди.
У бу лавозимда ўз аризасига биноан вазифасидан кетган Шавкат Раҳматов ўрнида иш бошлайди.
Салом Самадов 2017 йилнинг ноябрида Ўзбекистон Республикаси президенти фармони билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланганди.






