Хитойнинг Чунцин шаҳрида жойлашган кўмир конида портлаш содир бўлди, дея хабар берди НТВ.ру нашри.
Ҳодиса рўй берган вақтда ичкарида кончилар бўлган. Портлаш эса кон оғзини ёпиб қўйди. Оқибатда 5 киши қурбон бўлган ҳамда яна 4 нафар инсон тан жароҳати олиб, шифохоналарга етказилган. Портлаш сабаблари ҳозирча ошкор қилингани йўқ. Бироқ унинг зарби натижасида атрофдаги бино ойналари ҳам синган. Мазкур ҳодиса юзасидан тергов ишлари бошланган.






