Перу пойтахти Лимада минглаб инсонлар ўтган ҳафтада қўлга олинган мухолифат етакчиси Кейко Фухиморини қўллаб-қуватлаш мақсадида шаҳар кўчаларига чиқишган, деб хабар қилди Топ-ньюс нашри.
Намойишчилар уни озод этилишини талаб қилишмоқда. Улар "Халқ партияси"рамзи туширилган плакат ва байроқларни кўтариб олишган. Прокуратура Кейкони ўз партияси ичида жиноий гуруҳ тузгани ҳамда унга раҳбарлик қилганликда айбламоқда.






