1

«Бунёдкор» – «Сўғдиёна» учрашуви чипталари сотувда

СПОРТ 16.10.2014, 08:45
«Бунёдкор» – «Сўғдиёна» учрашуви чипталари сотувда

Хабарингиз бор, 18 октябрь куни мамлакат чемпиони “Бунёдкор” Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубини қабул қилади.

Олий лига 23-тури доирасидаги ушбу учрашув “Бунёдкор” стадионида соат 15:00да бошланади.

“Бунёдкор” – “Сўғдиёна” учрашувига кириш ҳуқуқини берувчи чипталар сотуви эртага, 16 октябрь соат 09:00дан бошланади. Чипталар икки хил тоифада сотувга чиқарилади: 1-ТОИФА: 5.000 сўм, СИП: 20.000 сўм.

Қайд этиш жоизки, мухлислар стадион кассаларига ташриф буюрган ҳолда маҳсус монитор орқали ўзлари истаган жойга буюртма берадилар ва шу захотиёқ сотувчи танланган сектор, қатор ва жой учун чиптани чоп этиб беради.

Эслатиб ўтамиз, олий лига 23-тури доирасидаги “Бунёдкор” – “Сўғдиёна” учрашуви 18 октябрь куни “Бунёдкор” стадионида соат 15:00да бошланади.

Манба: www.fcbunyodkor.com   

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1