1

Биринчи Президент оиласи билан қандай дам олган?

ЖАМИЯТ 17.10.2018, 16:09
Теглар: Фото
Биринчи Президент оиласи билан қандай дам олган?

Каримов Фонди Ўзбекистон Биринчи Президенти оиласи билан қандай дам олгани ҳақидаги Лола Каримова-Тиллаеванинг хотираларини facebook’даги саҳифасига жойлаштирди.

"Баҳорги таътил кунларида болалар билан ота-онамдан хабар олиш учун Тошкентга келган эдик. Навруз байрами арафаси эди. Отам набираларини кўрганда ҳамиша ниҳоятда қувонар эдилар. Фарзандларим ҳам бобосини катта хурсандчилик ва қий-чув билан кутиб олишар ва остонаданоқ ўз ўйинларига чорлар эдилар.

Шундай дамларда отам “Болали уй бозор, боласиз уй мозор” мақолини такрорлар эдилар.

Кечки овқат пайтида отам Самарқандни набираларига кўрсатиш истаклари борлигини айтдилар ва биз эртаси куниёқ Самарқандга йўл олдик.

Бу жуда ҳам файзли сафар бўлди. Қадимги обидаларни бориб кўрдик, аждодларимиз руҳига ҳурмат бажо айлаб, улар дафн этилган маконларни зиёрат қилдик. Отам кучли хотира эгаси эдилар, ва Самарқанд тарихига оид кўпгина қизиқарли воқеаларни бизларга сўзлаб бердилар.

Катта қизим Мариамга Регистон майдони тўғрисида батафсил гапириб берганлари, Тиллакори мадрасасининг гўзал безакларини ҳайратда томоша қилганимиз хали ҳам кўз олдимда.

Самарқандга қилган ушбу сафаримиздан икки йилдан сал ошиқ вақт ўтиб, айни шу майдон ва мадраса ёнида отам билан видолашиб, уларни мангу масканларига кузатдик".

Шарҳлар

Хитойда эрталабдан ўзини бахтсиз ҳис қилганлар ишга келиши шарт эмас

25.04.2024, 07:33

Хитойнинг Хенан провинциясидаги чакана савдо тармоғи асосчиси, бизнесмен Ю Донглай ходимларга иш ва ҳаёт мувозанатини яхшилашга ёрдам бериш учун “бахтсиз таътил” кунларини жорий қилди, деб...
Солиҳон домла 15 суткага қамалди

01.04.2024, 16:31

Ижтимоий тармоқларда Солихон домла номи билан танилган Солихон Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Darakchi.uz га хабар берди.2024 йил 30 март Тошкент...
Педагогларни 3 йил куттирган қонундан қайси имтиёзлар “тушиб” қолган?

21.02.2024, 17:28

Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...
⚡️iPhone 16 кўриниши эълон қилинди

13.02.2024, 09:36

Твиттерда Majin Bu тахаллуси остида яширинган таниқли Apple инсайдери янги авлод iPhoneлари ҳақида янги маълумотлар билан бўлишди. Инсайдер хабаридан маълум бўлишича, компания бир вақтнинг ўзида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1