Конго ҳукумати шу ойда Анголада олмос қазиб олиш чоғида 12 нафар конголик муҳожирлар ҳалок бўлганини маълум қилмоқда, деб хабар қилди ТАСС нашри.
Минглаб кишилар ўз уйларини ташлаб қўшни мамлакатга ишлаш учун боришган. Улар қимматбаҳо тошларни қўлбола усулда қазишади. Конго ҳукумати одамлар ҳаёт учун хавфли бўлган оғир шароитларда ишлаётганини таъкидламоқда. Ангола хавфсизлик кучлари эса барча айбловларни рад этмоқда.






