1

Неймар Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олди

СПОРТ 16.10.2014, 09:04
Неймар Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олди

Каталониянинг «Барселона» футбол клуби ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар Гиннеснинг рекордлар китобидан ўрин олди, дея хабар бермоқда El Mundo Deportivo.
Бразилиялик футболчи ҳам Жанубий Америка Либертадорес Кубогида, ҳам Европа Чемпионлар Лигасида битта ўйинда учта гол уришга муваффақ бўлган илк футболчи сифатида эътироф этилди.
Неймар Бразилиянинг «Сантос» клуби сафида тўп сураётган вақтда, 2012 йил 8 март куни Либертадорес Кубоги доирасидаги «Интернасионал» дарвозасига учта гол урганди (ўйин 3:1 ҳисоби билан тугаган).
Европа футбол клубларининг энг нуфузли мусобақасида эса «Барселона»нинг 22 ёшли ҳужумчиси 2013 йил 11 декабрида Шотландиянинг «Селтик» жамоаси билан ўйинда хет-трик қайд этганди – ўша ўйинда каталонияликлар 6:1 ҳисобида ғалаба қозонишган.

Манба: www.kun.uz

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1