АсосийJamiyat

GM Uzbekistan синов тарзда "Tracker" автомобилини ишлаб чиқарди

'GM Uzbekistan синов тарзда "Tracker" автомобилини ишлаб чиқарди'ning rasmi

GM Uzbekistan компанияси GM Korea билан ҳамкорликда Тошкентда "Tracker" моделини йирик узелли йиғиш ишларини олиб бормоқда. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» матбуот хизматихабар берди.

"Янги компакт кроссоверни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, ускуна ва бутловчи қисмларни етказиб бериш учун GM Uzbekistan ва GM Korea ўртасида бир қатор шартномалар имзоланган. Синов ишлаб чиқариш доирасида айни дамда 28 дона "Tracker" йиғилди", -дейилади хабарда.

"Tracker"ни оммавий ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши санаси, шунингдек, автомобиль нархлари ҳақида батафсил маълумот барча ишлаб чиқариш жараёни йўлга қўйилгандан сўнг берилади.

    Бошқа янгиликлар