АсосийJamiyat

Владимир Тюрденев: Форумда Россиядан 1000 дан зиёд вакил иштирок этмоқда, ҳали бунақаси бўлмаган

'Владимир Тюрденев: Форумда Россиядан 1000 дан зиёд вакил иштирок этмоқда, ҳали бунақаси бўлмаган'ning rasmi

«Ўзэкспомарказ»да Ўзбекистон – Россия I ҳудудлараро ҳамкорлик форуми давом этмоқда. Форумнинг илк тадбири – икки мамлакат ишбилармонлари бизнес нонуштасида Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Владимир Тюрденев ҳам қатнашди, деб хабар бермоқда ЎзА.

– Форумда Россия Федерациясидан мингдан зиёд вакил иштирок этмоқда, тарихда ҳали бунақаси бўлмаган, – деди у ўз чиқишида.

Элчининг қайд этишича, кейинги йилларда мамлакатларимизнинг турли соҳалар бўйича ҳамкорлиги тобора кенгайиб бормоқда, хусусан, иқтисодий алоқалар изчил ривожланаётир.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон – Россия I ҳудудлараро ҳамкорлик форумида Россия Федерациясининг турли тармоқлар бўйича 400 дан зиёд компанияси, юзлаб эскпортёр корхоналари иштирок этмоқда.

    Бошқа янгиликлар