АсосийJamiyat

Самарқандда жамоат транспорти йўловчиларга бепул хизмат қилмоқда

'Самарқандда жамоат транспорти йўловчиларга бепул хизмат қилмоқда'ning rasmi

Бугун Самарқандда автобуслар йўловчиларга бепул хизмат қилмоқда, деб хабар қилди "Зарафшон" нашри.

"Бугун, 18 октябрь - Самарқанд шаҳри кунининг оммавий сайил тарзида ўтиши, қолаверса, Самарқанд меҳмонлари ва самарқандликларга байрамга туҳфа ҳамда уларга қулайлик яратиш мақсадида Ўзбекистон автомобиль транспорт агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси йўловчиларга имтиёз жорий қилди", - дейилган хабарда.

"Самарқанд шаҳридаги барча йўналишларда қатновчи автобуслар бугун эрталабдан кечгача йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади. Мақсадимиз - шаҳримиз аҳолисига байрам кайфияти улашиш", - деган бошқарма ходими Шерали Неъматов.

Эслатиб ўтамиз, Самарқанд шаҳри куни 1996 йил 18 октябрда, Амир Темур таваллудининг 660-йиллигига бағишланган тантанада белгиланган эди.

    Бошқа янгиликлар