АсосийJamiyat

"Каптива"да 9 ёшли ўғли билан уйидан чиқиб кетган аёл топилди

'"Каптива"да 9 ёшли ўғли билан уйидан чиқиб кетган аёл топилди'ning rasmi

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида шу йил 17 октябрь куни Оромбахш кўчасида яшовчи Хуршид Абдуллаев ИИБга ариза билан мурожаат қилган.

Аризада, шу йил 16 октябрь куни бирга яшовчи турмуш ўртоғи 31 ёшли Дилноза Абдуллаева бошқарувидаги давлат рақами 01 D 220 ZA бўлган «Каптива» русумли автомашинасида ўғли 9 ёшли Хумоюн Абдуллаев билан бирга уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолганликларини маълум қилган эди.

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, олиб борилган қидирув ишлари натижасида она ва бола соғ-саломат топилганлигини ва ҳозирда ўз оиласида эканлигини маълум қиламиз.

    Бошқа янгиликлар