1

Игорь Максимцев: Ўзбекистон-Россия таълим форуми ҳамкорликнинг янги даврини бошлаб беради

ЖАМИЯТ 18.10.2018, 15:48
Игорь Максимцев: Ўзбекистон-Россия таълим форуми ҳамкорликнинг янги даврини бошлаб беради

Санкт-Петербург давлат иқтисодиёт университети ректори Игорь Максимцев Ўзбекистон-Россия таълим форуми ҳамкорликнинг янги даврини бошлаб беришини алоҳида таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, пойтахтимизда илк бор нуфузли "Ўзбекистон-Россия таълим форуми" ўтказилмоқда. Иштирокчиларнинг форум борасидаги фикрлари билан ўртоқлашдик.

– Бу форум таълим тизимини янада юксалтиришга хизмат қилади. Шунинг учун ҳам иштирокчилар зиммасига улкан масъулият юкланмоқда, – дейди Санкт-Петербург давлат иқтисодиёт университети ректори Игорь Максимцев. – "Ўзбекистон-Россия таълим форуми"нинг Тошкентда ўтказилаётгани мамлакатда таълим соҳасида олиб борилаётган туб ислоҳотлардан даракдир. Муҳими, мазкур форум мамлакатлар ўртасидаги ишонч ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлайди, ривожлантиради ва янги босқичга олиб чиқади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1