1

Миллий терма жамоа декабрда 8та ўртоқлик учрашуви ўтказади

СПОРТ 16.10.2014, 13:04
Миллий терма жамоа декабрда 8та ўртоқлик учрашуви ўтказади

ОК-2015 финал босқичи баҳсларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси декабрь ойида БААнинг Дубай шаҳрида иккита йиғин ўтказади.
Режага кўра, Миржалол Қосимов бош мураббийилигидаги миллий терма жамоа БААдаги дастлабки йиғинини 2-14 декабрь кунлари ўтказади. Дубай шаҳрида ташкил этиладиган иккинчи йиғин эса 17-28 декабрь кунларига мўлжалланган. Йиғин давомида миллий терма жамоа 8та ўртоқлик учрашуви ўтказишни режалаштирмоқда ва айни дамда бир қатор футбол ассоцияциялари билан музокаралар олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоиз, декабрь ойи сўнггида миллий терма жамоа Ироқ терма жамоаси билан иккита ўртоқлик учрашувини ўтказиш борасида келишувга эришди. Ироққа қарши ўйинлар 26 ва 28 декабрь кунлари Дубай шаҳрида ўтказилади.

Айни дамда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг декабрь ойида ўтказадиган 5та ўртоқлик учрашуви учун рақиблар номи аниқ. Унга кўра, Кувайт (10 декабрь), Фаластин (13 декабрь), Иордания (20 декабрь), ва Ироқ терма жамоаларига (26 ва 28 декабрь кунлари) қарши ўйинлар ўтказилиши тасдикқланган.

Манба: www.the-uff.com   

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1