1

Лазиз Тангриев "Маяк Канц" заводи директори билан учрашди

ЖАМИЯТ 18.10.2018, 19:57
Лазиз Тангриев "Маяк Канц" заводи директори билан учрашди

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг мамлакатимизга давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорлик I форуми ўтказилмоқда.

Форум доирасида бугун, 18 октябрь куни Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Бош директори Лазиз Тангриев Россия қоғоз саноати вакили –Пенза шаҳридаги “Маяк Канц” заводи директори Сергей Плотников билан учрашди.

Учрашувда барча соҳаларда, шу жумладан, ноширлик ва матбаа соҳаларидаги тўғридан-тўғри алоқалар ҳар икки томон учун ҳам манфаатли экани таъкидланди. Лазиз Тангриев россияликлар билан Ўзбекистонга офсет қоғозини олиб келиш, Агентлик тизимидаги нашриёт-матбаа ижодий уйларида девор учун қоғоз (обой) ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича икки томонлама учрашувлар ташкил этилиши лозимлигини таъкидлади.

– Бугун Ўзбекистонда матбаа ва ноширлик соҳасини жадал ривожлантириш борасида кенг қамровли ишлар изчил амалга ошириляпти. Бу борада қатор қонун ҳужжатлари қабул қилингани ҳам фаолият ривожида муҳим омил бўляпти. Айниқса, матбаа соҳасида янги технологиялар асосида сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, янги бозорларни ўзлаштириш муҳим вазифаларимиздан саналади, – деди Л.Тангриев.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, 1850 йилда ташкил этилган ушбу фабрика қоғоз ва қоғоз саноати соҳасидаги қадимги корхоналардан бири ҳисобланади. “Маяк Канц” заводи томонидан бугунги кунда нафақат ички, балки ташқи бозорга ҳам мактаб дафтарлари, умумий дафтарлар ишлаб чиқарувчи Россиядаги энг йирик корхоналардан биридир.

– Россия Федерацияси Президентининг юртингизга давлат ташрифи доирасида илк бор Ўзбекистон ва Россия ҳудудлараро ҳамкорлик форуми ўтказилмоқда, – деди Сергей Плотников. – Ушбу тадбирларга аъло даражада тайёргарлик кўрилганини, ўзбек халқининг меҳмондўстлигини Ўзбекистонга қўйган илк қадамда, яъни аэропортдаёқ ҳис этдим. Бунинг учун Ўзбекистон раҳбариятига, ўзбек халқига алоҳида миннатдорлик билдираман. Ўйлайманки, мамлакатларимиз ўртасида дўстлик-биродарлик, ҳамкорлик бундан кейин ҳам ривожланиб бораверади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1