Буюк британиялик 100 ёшли Нора Уиткисс (Norah Witkiss) турмушга чиқди, дея маълум қилмоқда The Mirror нашри.
Куёв келиндан 26 ёш кичик.
Нора Уиткисс 18 ёшлигида турмушга чиқади, аммо эри 1970 йилда вафот этади. Шундан сўнг у бошқасини учратиб, у билан 16 йил яшайди.
Нора 1980 йиллар охирида Малкольм Йетс (Malcolm Yates) билан танишиб қолади ва учрашади. Шунча йилдан сўнггина куёв унинг қўлини сўрайди.
Тўй маросими ярим соат давом этиб, унда 30 нафар меҳмон иштирок этган.






